Ўзбекистон Интеллектуал мулк қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 21 октябрь куни «UMS» савдо белгиси учун патент берилган, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Агентликнинг Савдо белгилари давлат рўйхатида ушбу бренд «Уют-Мебел-Сервис» масъулияти чекланган жамияти номига МГУ 26469 рақами билан рўйхатга олинган.
Бу патент 2014 йил 1 декабрдан иш бошлаши режалаштирилаётган «Universal Mobile Systems» мобил алоқа оператори брендига қандай таъсир кўрсатиши маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)