29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Мажлис кун тартибига Жиноят кодексининг 144-моддасига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳам киритилди. Тузатишлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан киритилмоқда. Хусусан, нафақат фуқароларнинг, балки юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Депутатлар моддама-модда муҳокама этиш чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, ушбу ҳужжатни маромига етказиш учун юбордилар. Қонун лойиҳасини кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш масъул қўмитага топширилди.
Изоҳ (0)