Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Швеция ҳукуматининг Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги қарорини олқишлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Биз бу қарорни олқишлаймиз ва уни тарихий деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, биз бошқа давлатларни ҳам ушбу қиролликдан ўрнак олишга чақирамиз», − деди Аббос.
Аввалроқ, Швеция ҳукумати Фаластинни давлат сифатида расман тан олгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)