Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Швеция ҳукуматининг Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги қарорига салбий муносабат билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
30 октябрь, пайшанба куни Исроил ТИВ раҳбари Авигдор Либерман томонидан тарқатилган баёнотида таъкидланишича, Швециянинг бу қарори террорчиларнинг кучайишига хизмат қилади.
«Бу экстремизм унсурлари ва фаластинликлар юритаётган (Исроилни тан олишдан) бош тортиш сиёсатини кучайтирувчи омадсиз қарордир», — деди ТИВ раҳбари.
Аввалроқ, Швеция ҳукумати Фаластинни давлат сифатида расман тан олгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)