Vivo компанияси дунёнинг энг ингичка смартфонини ишлаб чиқариши мумкин. Ушбу смартфон 3,8 миллиметр қалинликда бўлади, деб ёзади Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри.
Шунингдек, Oppo компанияси ҳам яқиндаги дунёнинг энг ингичка смартфонини ишлаб чиқаришини хабар қилган эди. Аммо у 4 миллиметр қалинликда бўлиши кутилмоқда. Қуйидаги суратларда эса Apple iPhone 5s ва Vivo компаниясининг тақдим этилиши кутилаётган смартфонини таққослашингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугунги куннинг энг ингичка смартфони Gionee компаниясига тегишли бўлиб, у 5,1 миллиметр қалинликда ва Elife S5.1 деб номланади.
Изоҳ (0)