Франциянинг Нант шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат турнир давом этмоқда, деб хабар берди «Olamsport».
Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи ракетка усталари Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродова австриялик Сандра Клеменцчиц ҳамда бельгиялик Алисон Ван Уйтванк тандемини 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Энди Ўзбекистон вакиллари чорак финалда Нант турнирининг иккинчи рақамли теннисчилар дуэти опа-сингил Людмила ва Надя Киченокка қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)