Phonearena.com сайти HTC One (M8) ва Apple iPhone 6 смартфонларининг қоғоздаги ишлаш тезлигига ишонмасдан, ҳақиқий ҳаётда ҳам синаб кўришга қарор қилди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Синов учун жами 16 та дастур танланди ва қайси смартфон ушбу дастурларни тезроқ очиши текшириб кўрилди. Бунда ҳар бир дастур икки мартадан очиб кўрилган ва ўртача натижа ҳисобга олинган.
Якунда эса 9:7 ҳисоби билан Apple iPhone 6 смартфони ғалаба қозонди. Ҳар бир смартфон дастурларни очиш учун қанчадан вақт сарфлаганини эса «Пароль» нашридаги тўлиқ рўйхатдан кўришингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ худди шундай синов Apple iPhone 6 ва Samsung Galaxy S5 смартфонлари ўртасида ўтказилган, унда iPhone 6 ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)