ФИФА 2014 йилнинг энг яхши мураббийи унвонига номзод бўлган мутахассислар рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Терма жамоалар бош мураббийлари ва сардорлари, шунингдек, France Football томонидан танлаб олинган журналистлар айнан мана шу кенгайтирилган рўйхатдагиларга овоз беришлари лозим. Мазкур 11 кишилик рўйхат ФИФА ва France Football экспертлари томонидан тузилган.
«Йилнинг энг яхши мураббийи» унвони учун даъвогар мутахассислар рўйхати
Карло Анчелотти (Италия / «Реал»), Антонио Конте (Италия / «Ювентус» / Италия терма жамоаси), Пеп Гвардиола (Испания /«Бавария»), Юрген Клинсманн (Германия /АҚШ терма жамоаси), Ёахим Лёв (Германия / Германия терма жамоаси), Жозе Моуриню (Португалия / «Челси»), Мануэль Пеллегрини (Чили / «Манчестер Сити»), Алехандро Сабелла (Аргентина / Аргентина терма жамоаси), Диего Simэоне (Аргентина / «Атлетико» Мадрид), Луи ван Гал (Голландия / Голландия терма жамоаси / «Манчестер Юнайтед»).
1 декабрь куни қисқартирилган рўйхат (3 нафар) эълон қилинса, соврин 12 январь куни тантанали маросимда топширилади.
Изоҳ (0)