Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда пахтачиликдан олинадиган ялпи даромад ўтган йилга нисбатан 12 фоиз ёки 400 миллиард сўмдан ортиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида эълон қилинган Республика Президентининг пахтакор ва меҳнаткашларга Давлат пахта режаси бажарилгани билан йўллаган табригида қайд этилди.
Бу йил пахта хомашёсини юқори сортларга сотишнинг ўзидан фермер хўжаликлари 200 миллиард сўмдан зиёд қўшимча даромад олишга муваффақ бўлди.
Қутловда таъкидланишича, 90 йилларда Ўзбекистонда етиштирилган жами пахта толасининг атиги 7 фоизи мамлакатда қайта ишланар эди. Ўтган қисқа даврда бу борадаги кўрсаткич 6 баробардан зиёд кўпайиб, бугунги кунда 44 фоизни ташкил этди. Шунингдек, чет мамлакатларга сотилаётган пахта толасига яна қўшимча қиймат қўшишга имконият яратилди.
Изоҳ (0)