Америкалик миллиардер Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали президент Барак Обама АҚШ халқидан узр сўраб, истеъфога чиқиши лозимлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Агар Ғарбий Африкадан Нью-Йоркка ҳеч ўйламасдан учиб келган шифокор Эбола билан касалланган бўлса, Обама Америка халқи олдида кечирим сўраб, истеъфога чиқиши керак. Мен президентга Ғарбий Африкадан келаётган парвозларни тақиқлашни бир неча марта айтдим. Бу жуда оддий, лекин у буни рад этди. Бу тўлиқ лаёқатсизлик. Барак Ҳусайн Обама Жимми Картердан ҳам анча ёмонроқ президент бўлди», − деб ёзган Трамп.
Миллиардернинг бундай танқидига Гвинеяда «Чегара билмас шифокорлар» таркибида Эболага қарши курашиб Нью-Йоркка қайтган 33 ёшли Крейг Спенсерда Эбола аломатлари топилгани сабаб бўлган. Аввалроқ, Трамп шу масала юзасидан ёзганда АҚШ президентининг руҳан соғлом эканлигига шубҳаланаётганини ҳам маълум қилган эди.
Изоҳ (0)