ФИФА «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес 25 октябрь куни «Реал» жамоасига қарши кечадиган Испания чемпионати 9-турида майдонга тушиши мумкинлигини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Уругвайлик футболчининг тўрт ойлик дисквалификацияси бугун, 24 октябрь куни ўз ниҳоясига етди.
Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионати вақтида Италия термаси ҳимоячиси Жоржио Кьеллинини тишлаб олгани туфайли тўрт ойга футболдан четлатилганди.
«Расмий ҳужжатда дисквалификация муддати қачон тугаши ҳақида аниқ сана кўрсатилмаган бўлса ҳам, тўрт ойлик муддат Европа вақтига кўра 24 октябрда якунига етиши аниқ», — дейилади ФИФА баёнотида.
Изоҳ (0)