Microsoft компанияси Nokia ва Windows Phone бренди номларидан фойдаланишни тўхтатмоқчи эканлиги ҳақида тарқалган миш-мишларни расман тасдиқлашга тайёр. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Nokia.com’да жойлашган Lumia смартфонлари ҳақидаги маълумотлар Microsoft компаниясининг расмий сайтидаги янги бўлимга кўчирилди. Буни эса биринчи бўлиб Франциядаги Nokia компанияси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Microsoft Lumia брендини тасдиқлади. Шунингдек, барча Nokia номлари ўрнида Microsoft Lumia ишлатилиши Microsoft компанияси томонидан хабар қилинган.
Lumia смартфонларидан Nokia номининг олиб ташланиши, бу бренд номи бутунлай йўқолиб кетганини билдирмайди. Nokia компанияси ҳозирда алоҳида хариталар ва тармоқ инфраструктураси йўналишида ишламоқда.
Nokia тарихидаги энг асосий смартфонлар ва улар ҳақидаги маълумотлар билан «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)