Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай амирлиги йўл-транспорт бошқармаси шахсий автомобиль ўрнига жамоат транспортидан фойдаланишга қарор қилган шахсларга умумий миқдори 4 килограмм бўлган олтин қуймалари ва пул мукофотларини ҳадя қилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Дубай аҳоли жон бошига шахсий автомобиллар сони бўйича жаҳонда етакчилардан бири ҳисобланади, амирликнинг атиги 13 фоиз аҳолиси жамоат транспортларидан фойдаланади. Дубайда акция 26 октябрдан бошланиб, бир ҳафта давом этиши кўзда тутилган.
1 миллион дирхамдан ортиқ (тахминан 272 минг доллар) олтин қуймалари, шунингдек, бошқа сюрпризлар лотореяда ўйналиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, стритбол бўйича мусобқа ўтказилиб, ғолибга 2,7 минг доллар мукофот ажратилади.
Изоҳ (0)