Ўтган ҳафта давомида Гвинея, Либерия ва Сьерра-Леонеда Эбола вирусини юқтириб олганлар сони деярли мингтага етди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
«Биз етти кун мобайнида учта мамлакатда Эбола билан касалланган, ёки вирусни юқтириб олганликда шубҳа қилинган 976 нафар кишини рўйхатдан ўтказдик», − деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал имкониятлар, касалликларни олдини олиш ва жавоб қайтариш бўлимининг раҳбари Изабел Нуталл.
Бундан аввалроқ, вирус юққанликда шубҳа қилинган техаслик Винсон исмли ҳамшира Эбола билан касалланмаганлиги аниқланган эди.
Изоҳ (0)