Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Солиқ бошқаруви форумининг 45 аъзо давлатларининг солиқ хизматлари раҳбарлари Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида солиқ назоратини такомиллаштириш чоралари акс эттирилган қўшма баёнот билан чиқади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Иштирокчи давлатларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш мақсадида JITSIC (Солиқдан қочиш назорати бўйича бирлашган маълумот маркази) халқаро онлайн-платформаси тузилиши маълум қилинган. JITSIC солиқ тўлашдан қочиш ҳолатларига трансчегаравий схемаларни қўллаш орқали қаршилик кўрсатишни кўзда тутади.
Баёнотда айтилишича, маълумот алмашинуви фақатгина давлатлар ўртасидаги алоҳида шартномалар асосида амалга оширилади, бироқ умумий ҳаракатлар кенгайтирилади. Ҳар бир иштирокчи давлатда JITSIC тармоғи ишини қўллаб-қувватловчи ва бошқа давлатлар солиқ органлари билан тезкор ҳамкорликни таъминловчи ходимлар тайинланади.
Изоҳ (0)