2014 йил 23 октябрь куни Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.
Фармонга мувофиқ Ўзбекистонда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир қанча Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланди:
- «Меҳнат шуҳрати» ордени;
- II даражали «Шон-шараф» ордени;
- «Дўстлик» ордени;
- «Мардлик» ордени;
- «Жасорат» медали;
- «Содиқ хизматлари учун» медали;
- «Шуҳрат» медали.
Изоҳ (0)