Индонезия иккинчи дивизионининг «Персис» ва «Мартапура» жамоалари ўртасида Соло шаҳрида бўлиб ўтган ўйин вақтида юз берган тартибсизликлар оқибатида бир мухлис нобуд бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ўйин охирида ҳисоб 1:1 кўринишида бўлган бир пайтда мухлислар майдонга тушиб кетган. Улар ён ҳакамлардан бирига буюмлар отилиши сабабли бош ҳакамнинг ўйинни тўхтатиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган. Тартибсизлик стадион ташқарисига ҳам чиқиб, мухлислар полиция мотоциклини ёқиб юборган, бир неча автомобиль ва автобусларга зарар етказган.Тўқнашувлардан сўнг полиция кўкрагидан жароҳат олган жасадни топган. Ўлим сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг саккиз вакили ва олти фуқаро жароҳатланган.
Изоҳ (0)