Россия Давлат Думаси юқори палатаси − Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва бош вазири Жоомарт Оторбаев билан учрашувдан кейин Бишкек 2015 йил 1 январдан Божхона иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишни истаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Korrepsondent.net.
Матвиенконинг сўзларига кўра, Қирғизистон жорий йилнинг сўнгигача «йўл харитаси»ни бажаришни тезлаштиришни, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш имконини берадиган барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қонунларни қабул қилишни истаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 1 январдан кучга кирадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш тўғрисидаги шартномани Россия, Белоруссия ва Қозоғистон жорий йилнинг октябрь ойи бошида ратификация қилди. Шунингдек, Арманистоннинг иттифоққа қўшилиши тўғрисида шартнома имзоланди. Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Божхона иттифоқи бир-бирини тўлдирувчи лойиҳалар ҳисобланади.
Изоҳ (0)