6—10 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ФИФА аъзолари дарвозабонлар мураббийлари учун беш кунлик ўқув-машғулот курсини ўтказди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Унда Ўзбекистон профессионал клубларида фаолият олиб бораётган 20 дан зиёд дарвозабонлар мураббийлари иштирок этди. Жумладан, «Машъал» клубидан биринчи лига ва клуб болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг дарвозабонлар мураббийи Актам Бердиев ҳам иштирок этди.Махсус ўқув курси якунида ушбу мураббий ФИФА томонидан махсус сертификат билан тақдирланди. Бу ҳақида мураббий қуйидагилапни айтиб ўтди: «ФИФА томонидан ташкил этилган ушбу курс бизга катта тажриба бўлди. Кўп нарсани ўрганиб амалда қўллаш учун қилиниши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди. Футболда дарвозабонлар мураббийининг роли ҳақида етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлдик. Айни вақтда замонвий футболда дарвозабонлардан нафақат қўл билан яхши ўйнаш, балки оёқдаги маҳорат ҳам талаб этилмоқда. ФИФА вакиллари асосан дунёнинг энг машҳур клубларидан бўлган ‘Челси’, ‘Реал’ каби клубларнинг дарвозабонлари маҳорати билан таништирди. Шу клублар асосида машғулотлар жадвали ва қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб олинди».
Изоҳ (0)