Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Германия федерал разведка хизмати (BND) Украина осмонида ҳалокатга учраган «Боинг» бўйича жавобгарликни россияпараст айирмачилар бўйнига қўйди. Бу ҳақда Der Spiegel журналига таяниб Korrespondent.net хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

Хабарда айтилишича, 8 октябрь куни BND бошлиғи Герхард Шиндлер бундестаг назорат комиссиясига айирмачиларнинг 17 июль кунги йўловчи самолёти ҳалокатига алоқадорлиги бўйича батафсил далилларни тақдим этган.

Улар ичида сунъий йўлдош орқали олиниб, экспертлар томонидан баҳоланган маълумотлар ва турли фотосуратлар мавжуд. Шиндлернинг сўзларига кўра, айирмачилар аксилтеррорчилик операцияси кучларидан «Бук» зенитли ракета мажмуасини тортиб олиб, ундан ўқ узган, ракеталар Малайзия самолёти яқинида портлаган.

«Бу россияпараст айирмачиларнинг иши», — дея Шиндлернинг MH17 рейси ҳалокати бўйича маърузасидан иқтибос келтирди Der Spiegel.

Изоҳ
Асосий янгиликлар