Икки кун давомида Тошкент шаҳридаги муҳташам «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича ўтказилган Тошкент Гран-Приси ўз якунига етди, деб хабар бермоқда Olamsport.com.
Дунёнинг 41 давлатидан сара курашчилар иштирок этган нуфузли мусобақада мезбон сифатида Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари ўрта баҳода иштирок этди.
Якунда битта олтин, иккита кумуш, учта бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, Ўзбекистон термаси тўртта 5-ўрин, учта 3-ўринга ҳам эга бўлди.
Учта олтин, шунча кумуш, тўрта бронза медалини қўлга киритган Мўғулистон терма жамоаси биринчи бўлди. Иккита олтин медалга эгалик қилган Руминия терма жамоаси 2-ўринни банд этди. Исроил, Бельгия, Украина, Франция, Гресия, Германия, Польша ва Миср терма жамоалари ҳам ўз уйига битта олтин медаль билан қайтди.
Кучли ҳисобланган Россия терма жамоаси битта кумуш, учта бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 13-поғона билан кифояланди. Умуман олганда, 27 та терма жамоа делегациялари Тошкентдан камида битта бронза медали билан қайтадиган бўлди.
Изоҳ (0)