Skype максимал узунлиги 42 сония бўлган видеохабарлар алмашиш дастури — Qik’ни ишлаб чиқди. Бу ҳақда LookAtMe маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Дастурга телефон рақами орқали аъзо бўлинади ва смартфон хотирасидаги контактлар билан видеохабарлар алмашиш имкони яратилади. Видеоларни тасвирга олишда смартфоннинг олд ва орқа камерасидан фойдаланиш мумкин.
Фойдаланувчи ҳар бири 5 сониядан иборат бўлган 12 та видео тайёрлаб қўйиши ва уларни стикер ёки смайлик ўрнида тезкор жўнатиши мумкин. Дастурда видеоларни ёзиб қўйиш ва келажакдаги суҳбатлар учун ишлаца ҳам бўлади.
Смартфон хотирасидаги видеоларни Қик дастури орқали жўнатиб бўлмайди. Қабул қилинган видеоларни ҳам қурилма хотирасига юклаб олишнинг имкони йўқ. Жўнатилган видеолар эса смартфон хотирасида икки ҳафтагача сақланади. Дастурда гуруҳ бўлиб видеохабарлар алмашиш имконияти мавжуд.
Qik дастурини Google Play, App Store ва Windows Store’дан бепул юклаб олиш мумкин.
Изоҳ (0)