АҚШ мудофаа департаменти вакили контр-адмирал Жон Кирби Қўшма Штатлар Россиядан келиши мумкин бўлган хавфга тайёр туриши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
Шунингдек, у аввалроқ Пентагон раҳбари Чак Хейгелнинг америкалик ҳарбийларга Россия армияси билан тўқнашув эҳтимолига тайёр туриш тўғрисида айтган гапларига изоҳ бериб, бу Москва учун таҳдид эмас, балки Вашингтон ўз олдида турган муаммоларга тайёр туриши лозимлиги тўғрисидаги баёнот эканлигини маълум қилган.