Голливуд актёри Кристиан Бейл Уолтер Айзексон асарига асосланган, Apple асосчиси Стив Жобс ҳақидаги янги фильмда суратга тушиш бўйича Sony Pictures билан музокаралар олиб бормоқда. Аввалига ушбу фильмда Леонардо Ди Каприо суратга тушиши лозим эди, аммо актёр бу таклифни рад қилди. Тасвирга олиш ишлари 2015 йилнинг баҳор ойида бошланади, деб хабар бермоқда Variety .
Айзексон романини экранлаштириш ҳуқуқини Sony Pictures 2011 йилдаёқ қўлга киритган эди. Фильмга Дэнни Бойл режиссёрлик қилади. Сценарий Аарон Соркин муаллифлигида ёзилган.
Картинада асосий эътибор Жобс карьерасида муҳим ўрин тутган учта янги маҳсулот тақдимотига қаратилади. Булар – Macintosh ва NеХТ компьютерларининг ҳамда iPod плеерининг тақдимотларидир (тегишлича 1984, 1988 ва 2001 йилларда бўлиб ўтган).
Стив Жобс ҳақида 2013 йилда ҳам бадиий фильм ишланган бўлиб, унда бош ролни Эштон Катчер ижро этган.
Кристиан Бейл ҳозирги кунда энг талабгир голливуд актёрларидан бири ҳисобланади. 2010 йилда актёр «Жангчи» («Боец») фильми учун «иккинчи даражадаги энг яхши эркак роли» йўналишида «Олтин глобус» ва «Оскар» мукофотлари совриндори бўлган.
Изоҳ (0)