Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди, деб хабар беради «Olamsport».
Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг яккалик баҳсларини муддатидан аввал тарк этган ўзбекистонлик теннисчи Шониғмат Шофайзиев бор эътиборини жуфтликлар мусобақасидаги иштирокига қаратган.
Белоруссиялик Андрей Василевский билан биринчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Шониғмат ҳал қилувчи финал йўлланмасини қўлга киритди. Ярим финалда улар мезбон ракетка усталари — Андрей Андрюхов ҳамда Иван Латаревични 6:3, 7:6(3) ҳисобида таслим этди.
Финалдаги рақиблар литвалик Лауринас Григелис ҳамда Лукас Мугивечиус бўлади. Бу теннисчилар иккинчи рақамли жуфтлик сифатида қайд этилган.
Изоҳ (0)