Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги инсон соғлиғи ва санитар-эпидемиологик ҳолатини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари Наталья Костенко ресторанларда чилим чекиш сил касаллигини келтириб чиқариши хавфи борлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Бу мундштуги тозаланмайдиган ускунадир. Ресторанларда ҳеч ким алоҳида шахсий чилим таклиф қилмайди. Ҳеч ким чилимни мундштукка боғлайдиган труба дезинфекция тозаловидан ўтганига етарлича амин бўлолмайди. Бундай жойлар нам ва иссиқ бўлиши инобатга олинса, сил таёқчаларининг ривожланиши учун қулай шароит ҳосил бўлади», − деди Костенко.
Бугунги кунда Россияда жамоат жойларида тамакили чилим чекиш қонун билан тақиқланган, бироқ тамакисиз чилимларга рухсат берилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тамакисиз электрон сигареталарга ҳам қарши эканлиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)