АҚШ мудофаа вазири Чак Хейгел 15 октябрь куни АҚШ Армияси Уюшмаси (қуруқлик қўшинлари) йиллик йиғилишида чиқиш қилиб, америкалик ҳарбий хизматчиларни Россия билан тўқнашув эҳтимолига тайёр туришга чақирди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«АҚШ армиясига қўйилаётган талаб тобора турлича ва мураккаб бўлиб бормоқда. Террорчилар ва қўзғолончилар томонидан келаётган таҳдид ҳали узоқ йиллар давомида тугамайди. Лекин биз НАТО остонасида турган замонавий ва уруш қобилиятига эга армияси мавжуд Россия билан ҳам тўқнашишимиз мумкин», − деди Пентагон раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ Қуролли кучлари Тинч океани қўмондонлиги ҳудудида 80 минг, Марказий қўмондонлик назорат ҳудудида 40 минг, Европада 28 минг, шунингдек, Африка ва Жанубий Америкада бир неча минг америкалик аскарлар хизмат қилмоқда.
Изоҳ (0)