Осиё Кубоги — 2015 финал босқичи баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрь ойида БААнинг Дубай шаҳрида иккита йиғин ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси хабар бермоқда.
Режага кўра, Миржалол Қосимов бош мураббийилигидаги миллий терма жамоа БААдаги дастлабки йиғинини 2—14 декабрь кунлари ўтказади. Дубай шаҳрида ташкил этиладиган иккинчи йиғин эса 17—28 декабрь кунларига мўлжалланган. Йиғин давомида миллий терма жамоа саккизта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда ва айни дамда бир қатор футбол ассоциациялари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, декабрь ойи сўнггида миллий терма жамоа Ироқ терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишувга эришди. Ироққа қарши ўйинлар 26 ва 28 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказилади.
Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг декабрь ойида ўтказадиган бешта ўртоқлик учрашуви учун рақиблар номи аниқ. Унга кўра, Қувайт (10 декабрь), Фаластин (13 декабрь), Иордания (20 декабрь), ва Ироқ терма жамоаларига (26 ва 28 декабрь кунлари) қарши ўйинлар ўтказилиши тасдиқланган.
Изоҳ (0)