Самарқанд шаҳридаги «Сўғдиёна» маданият ва истироҳат боғида таъмирлаш ишлари якунига етди. Бу ҳақда «Правда Востока» газетасига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, тўққиз ой давомида мазкур боғда икки миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Боғ ҳудудидаги 3,5 гектар майдон кўкаламзорлаштирилди, Қрим қарағайлари ва каштан дарахтлари экилди.
«Сўғдиёна» маданият ва истироҳат боғи замонавий ёритиш ускуналари билан таъминланди, марказида эса уч минг ўринли амфитеатр қурилди.
Боғ директори Фарҳод Жалиловнинг сўзларига кўра, «Сўғдиёна»га 15 та замонавий аттракцион ўрнатилди.
Изоҳ (0)