13 октябрь куни Ўзбекистонда «МТС» ўрнига очиладиган Universal Mobile Systems компанияси MyJob.uz вакансиялар сайтига бўш иш ўринлари ҳақида бир нечта эълон жойлаштирди. Бу ҳақда RedPen хабар берди.
Булар тариф сиёсати гуруҳи раҳбари, ушбу гуруҳ мутахассиси ҳамда «1C» бўйича дастурчи ўринларидир. Ишга жойлашиш учун MyJob.uz тизимида рўйхатдан ўтиш ва тизим орқали резюме юбориш даркор.
Компаниянинг сайтдаги саҳифасида кўрсатилишича, у Ўзбекистонда UMS савдо белгиси остида 2014 йилда очилган.
Эслатиб ўтамиз, янги UMS алоқа оператори Ўзбекистонда 1 декабрдан ўз фаолиятини бошлаши хабар берилган эди. Ўтган ҳафта Universal Mobile Systems МЧЖ қўшма корхонаси директори этиб аввал «МТС» компаниясининг Россиянинг Олтой ўлкасидаги филиалига раҳбарлик қилган Дмитрий Нагорний тайинлангани маълум бўлди.
Изоҳ (0)