«Левада» таҳлил маркази томонидан 26-29 сентябрь кунлари Россиянинг турли ҳудудларида 1630 киши иштирокида ўтказилган сўровлар натижасига кўра, россияликлар орасида президент Владимир Путинга ишонувчилар сони ошгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Хабарда айтилишича, Путиннинг «ҳақиқий ишлар президенти» деб ҳисоблайдиганлар сони ушбу сўровда биринчи марта кўпчиликни ташкил қилган. Иштирокчиларнинг 31 фоизи Путинни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилган, 23 фоизи уни демократик бозор ислоҳотларини ўтказишни тўхтагмагунча қўллашини айтган, 17 фоизи эса бошқа муносиб номзоднинг йўқлиги сабабли Путинни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Сўралганларнинг 42 фоизи Путин Россия халқининг ҳаёти яхшиланишига эришишни исташи, бироқ бюрократия тўсиқлари сабабли бу иш қийинлашганига ишонишини айтган (2012 йилда бу кўрсаткич 33 фоиз бўлган). Бу борада 10 баллик тизимда Путинга ўртача 7,33 балл қўйилган. Президентдан аҳоли ҳаётида ижобий ўзгаришларни кутувчилар тўққиз фоизгача тушиб кетган.
Шу билан бирга, Путин образида шахсга сиғиниш белгиларини кўрувчилар 2010 йилдаги 27 фоиздан ҳозир 19 фоизгача камайган. Сўров иштирокчиларининг 40 фоизи эса шахсга сиғиниш умуман мавжуд эмаслигини айтган.
Изоҳ (0)