«Роскосмос» раҳбари ўринбосари Денис Лисков ҳозирда ишлаб чиқилаётган Узоқ коинотни ўзлаштириш Россия дастури 2030 йилдан кейин Ойга учувчили парвозни амалга оширишни кўзда тутишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
«Ушбу ҳужжатда Ойга учувчили парвоз ва Марсга учувчисиз парвоз кўзда тутилган», − деди Лисков «Очиқ инновациялар» форумида. Шунингдек, у Ҳарбий-саноат комиссиясининг илмий-техникавий кенгашида муҳокама қилинган дастур ҳукуматга жўнатилганини таъкидлаган.
Лисковнинг сўзларига кўра, дастур 2016—2025 йилларга мўлжалланган бўлса ҳам, узоқ коинотни ўзлаштириш ишлари кейинроқ амалга оширилади. Жумладан, Ойга учувчили парвоз 2030 йилдан кейин қилиниши айтилган.
Изоҳ (0)