Буюк Британияда бир эркакка Лондоннинг спиртли ичимликлар сотиладиган жойларига кириш 25 йил муддатга тақиқлаб қойилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Бундай ҳолат суд амалиётида илк марта қўлланилган. Шунингдек, 12 та ўғриликда айбланаётган 34 ёшли Родни Уильямс 4 йиллик қамоқ жазосига ҳам маҳкум қилинган.
Уильямс шарқий Лондондаги барлардан бирида сумка ўғирлаганликда гумон қилиниб қўлга олинган. Полиция текширувлари натижасида у яна 12 та жиноятда айбланган. Жиноятчи кўпинча пойтахтнинг шарқий қисмидаги барлар, клублар ва ресторанларда ўз қилмишларини амалга оширган.
Изоҳ (0)