Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги Қашғар округи маҳаллий халқ суди душанба куни июль ойида мазкур мухтор тумандаги шаҳарда олиб борилган ҳужумда иштирок этган 27 кишига нисбатан ўлим жазоси белгилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
28 июль куни пичоқ билан қуролланган тўда Элишку шаҳридаги полиция участкаси ва ҳукумат идораларига ҳужум қилган. Шундан сўнг, террорчиларнинг айримлари Хуанди шаҳрига ўтиб, йўловчиларга ҳужум қилиб, йўлларида учраган автомобилларни ёқиб юборган. Натижада 37 нафар тинч аҳоли ва 59 ҳужумчи ҳалок бўлган, яна 13 нафар тинч аҳоли жароҳатланган.
«Тяньшань» интернет порталининг маълум қилишича, 27 кишидан 15 нафари икки йилдан сўнг амалга ошириладиган ўлим жазосига маҳкум этилди. Яна тўққиз киши умрининг сўнгига қадар озодликдан маҳрум этилган бўлса, тўданинг 20 нафар аъзосига тўрт йилдан 20 йилгача бўлган муддатлардан иборат қамоқ жазоси белгиланди.
Изоҳ (0)