Қарши шаҳрида ғузорлик аёл 78 ёшли Хуррам аянинг қўлидан сумкасини тортиб олиб қочиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, сумка ичида 210 минг сўм пул, Nokia русумли уяли телефон ва пластик карточкаси бўлган.
Қочиб кетган аёл мазкур ҳудудда хизмат ўтаётган ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Энди у қилмишига яраша қонуний жазоланиши аниқ, дейилади нашрда.
Изоҳ (0)