Каталония ҳукумати жорий йилнинг ноябрь ойига режалаштирилган вилоят мустақиллиги тўғрисидаги референдумни ўтказишдан воз кечди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
Каталония раҳбари Артур Мас вакилининг сўзларига кўра, ушбу қарорнинг тафсилотлари бугун, 14 октябрь куни ўтказиладиган матбуот анжуманида эълон қилинади. Аввалроқ, Испания ҳукумати 9 ноябрга белгиланган референдум ўтказилган тақдирда уни конституцияга зид деб ҳисоблашини маълум қилган, бироқ Каталония ҳукумати барибир референдумни таҳкиллаштирмоқчи эди.
7,5 миллионлик каталонлар орасида мустақиллик ғояси Испанияда авж олган иқтисодий инқироз сабабли оммалашиб кетган. 19 сентябрь куни Каталония парламенти Артур Масга референдум ўтказиш ваколатини берган эди. Бироқ Испания Конституциявий суди бундай референдум ўтказишни мамлакат қонунларига хилоф деб топган.
Изоҳ (0)