Бухоро туманидаги Сўфикоргар қишлоқ фуқаролар йиғинида Чоруқ қишлоғилик тадбиркор Рауф Ниёзов ажратган маблағ эвазига янги стадион қурилди, деб хабар бермоқда «Народное слово».
«Беш йилдан буён ишлатилмай турган 1,2 гектар ер майдонида спортзал қурилишини бошладик. Жорий йил баҳорида ‘Агробанк’нинг Бухоро тумани филиалидан 288 миллион сўмлик кредит олдик. Бу маблағга стадион қуриб, унга сунъий чим ётқиздик. Энди ёшлар бу ерда спорт билан шуғулланиб, ўз соғлиғини мустаҳкамлаши мумкин», − деди Ниёзов.
Ниёзовнинг сўзларига қараганда, стадион қурилишига 188 миллион сўмлик маблағ кетган. Қолган 100 миллион сўмни тадбиркор спортзал қурилишига ишлатиш ниятида.
Изоҳ (0)