Автопойгачи Льюис Хэмилтон Сочидаги ғалабасидан сўнг Путин билан қўл бериб кўришмади, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Якшанба куни Сочида Формула-1'нинг Россиядаги биринчи Гран-приси ўз ниҳоясига етди. Финишдан сўнг автодром биносида Хэмилтон Ф-1 раҳбари Берни Экклстоун ва бошқа машҳурлар билан саломлашди. У фақатгина Россия президенти Владимир Путинга қўл узатмади.
https://www.youtube.com/watch?v=dQkD3n7akRs
Эҳтимол, у Путинни танимай қолгандир, деб таҳмин қилинмоқда. Модомики, тақдирлаш маросими пайтида Хэмилтон Россия раҳбари билан қўл бериб кўришишдан бош тортмади.
Изоҳ (0)