Таниқли модель Намои Кемпбелл Twitter’да Нобель мукофоти совриндори Малала Юсуфзайни «малярия» (безгак) деб атагани учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг танқид ва кулгиларига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Супермодель Наоми Кемпбелл Малярияни табриклади...», — деб ёзади @SirJadeja Twitter’да.
Super Model Naomi Campbell congratulates Malaria... uhhh... #Malala on #NobelPeacePrize pic.twitter.com/UAaVMe0w6C
— Sir Jadeja fan (@SirJadeja) October 12, 2014
Кемпбеллнинг ўзи эса узр сўраб, унинг Малала деб ёзганини iPhone’нинг имлони автоматик равишда тузатувчи функцияси «малярия»га айлантириб юборганини айтган: «Азизларим, мен ва iPhone’им бир-биримизни тушунмаймиз. Мен бир сўзни ёзсам, у бошқа сўзни чоп этибди. Мени кечиринглар».
Darlings my iPhone and I are at odds it seems I type a word it seems to spit out another , forgive me… http://t.co/8QE0oPuME4
— Naomi Campbell (@NaomiCampbell) October 11, 2014
Эслатиб ўтамиз, покистонлик 17 ёшли Малала Юсуфзай 2014 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилган эди.
Изоҳ (0)