Испания қироллик футбол федерацияси (РФЕФ) «Реал Мадрид Кастилья» бош мураббийи Зайниддин Зиданни уч ой муддатга дисквалификация қилди, дея хабар бермоқда «Кун» Испаниянинг АS нашрига таяниб.
Хабар беришларича, Зидан тегишли лицензиясиз мураббийлик фаолиятини олиб боргани сабаб интизомий жазога дучор бўлган.
Қайд этиш жоиз, «Реал Мадрид» раҳбарияти «Кастилья»нинг бош мураббийи расман Серхио Санчес эканлигини, Зидан эса ёрдамчи мураббий ролини бажараётгинини таъкидламоқда. Бироқ айбловчи томон ҳаммаси аксинча эканлигини исботловчи ҳужжатлар ва видеони тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум старти арафасида Испания футбол мураббийлари миллий уюшмаси Зидан тегишли лицензиясиз мураббийлик фаолиятини олиб бораётгани устидан шикоят қилганди.
Испанияда ёшлар жамоаларига мураббийлик қилаётган мутахассислар учинчи даражали миллий дипломга эга бўлишлари керак, Зидан эса шу ҳужжатни олса бўлди.
«Реал» яқин 10 кун ичида федерациянинг ушбу қарори устидан тегишли инстанцияга апелляция бериши, агар апелляция рад этиладиган бўлса, ушбу қарор устидан Лозаннадаги Спорт арбитраж судига мурожаат қилиши мумкин.
Қўшимча сифатида, «Кастилья» Испания 3-дивизионидаги 7-тур учрашувларидан сўнг олти очко билан 18-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)