Ҳиндистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Кайлаш Сатьяртхи покистонлик Малала Юсуфзайга Жанубий Осиёда тинчликни мустаҳкамлашга биргаликда ҳаракат қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Норвегия Нобель қўмитаси томонидан иккала ҳуқуқ ҳимоячисига 2014 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти топширилиши эълон қилинганидан кейин берган интервьюсида Сатьяртхи мукофотга Малала билан биргаликда лойиқ кўрилганидан жуда хурсандлигини таъкидлаб, Юсфзайни Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги қўшничилик муносабатларини ривожлантириш бўйича ҳаракатларига қўшилишга таклиф қилган.
Нобель қўмитаси баёнотида айтилишича, ҳинд ва мусулмон, Ҳиндистон фуқароси ва Покистон вакиласи болалар ҳуқуқлари ва экстремизмга қарши курашиб, умумий ишни амалга ошираётгани алоҳида аҳамиятга эга.
Изоҳ (0)