Электр ёрдамида ҳаракатланувчи автомобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси ўзининг суперкарини тақдим этди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Автомобиль Model S P85D деб номланди. Ушбу автомобиль жойидан қўзғалиб, 96,5 км/соат тезликка эришиш учун 3,2 сония сарфлайди. Шу боис, у компаниянинг суперкари ҳисобланади. Албатта Tesla’нинг ушбу электромобили арзон эмас. У энг камида 120 170 доллардан сотила бошланади.
Худди шундай тезликка эга автомобиллар ва уларнинг нархлари билан эса «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)