Бугун Қрим Давлат кенгаши Сергей Аксёновни бир овоздан автоном республика раҳбарлигига тайинлади. 75 депутатнинг барчаси бу қарорни ёқлаб овоз берган, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Инаугурация вақтида у Қрим конституцияси устига қўлини қўйиб қасамёд қилган. «Россия Федерацияси конституцияси ва федерал қонунларга, Қрим Республикаси конституциясига амал қилишга, Россия Федерацияси президенти ва ҳукумати буйруқларини бажаришга қасамёд қиламан», − деди Аксёнов.
Шунингдек, депутатлар Сергей Аксёнов бир вақтнинг ўзида Қрим Республикаси раҳбари ва Бош вазири лавозимларида фоалият олиб бориши учун ҳам овоз берган.
Изоҳ (0)