Пойтахтимизда давом этаётган Tashkent Challenger – 2014 халқаро турнирининг жуфтликлар мусобақасида муваффақиятли иштирок этаётган ҳамюртимиз Фаррух Дўстов дўсти молдовалик Раду Албот билан ҳамкорликда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Бундан бир неча дақиқа аввал мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Раду билан бирга австралиялик Рамиз Жунаид ҳамда россиялик Константин Кравчук жуфтлигини 6:4, 6:3 ҳисобида таслим этди. Энди улар эртага финал йўлланмаси учун Франк Мосер ва Александр Сатчкога қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)