8 октябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган «Тошкент юк тушириш ҳовлиси» ҳудудида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Ўт ўчирувчилар гуруҳи томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, юк омборхонасида тез ёнувчи моддалар бўлган.Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)