Аргентина суди мамлакатнинг сўнгги ҳарбий диктатори Рейнальдо Биньонени ўзи ҳокимиятга эгалик қилган даврда (1976—1983 йиллар) содир этган жиноятлари учун 23 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Суд Биньонени касаба уюшмаларининг 32 нафар фаолларини ўғирлаб кетишда, қийнашда ва қатл этишда айблаган. Айнан шу иш бўйича айбланган собиқ генерал Сантьяго Омар Риверос умрбод озодликдан маҳрум этилган.
86 ёшли Биньоне ҳарбий диктатура даврида содир этган бошқа жиноятлари учун уч карра умрбод қамоқ жазосини умумий режимдаги қамоқда ўтаяпти. Шунингдек, у Аргентина, Боливия, Бразилия, Парагвай ва Чили ҳарбий режимлари билан ҳамкорликда ўз сиёсий рақибларини жисмонан йўқ қилиш учун ўтказилган «Кондор режаси» доирасидаги жиноятлар учун ҳам айбланган.
Изоҳ (0)