Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Singha – BEC TERO ITF Women Circuit 1 турнири давом этмоқда. Ушбу мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон вакили Сабина Шарипова жуфтлик мусобақасида мағлубиятга учради, деб хабар беради «Olamsport».
Украиналик Александра Корашвили билан тандем ҳосил қилган Сабина россиялик теннисчилар — Дарья Гаврилова ҳамда Ирина Хромачева жуфтлигига 1:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Шарипова яккаликнинг биринчи босқичида турнирнинг бешинчи тартиб рақамли теннисчиси Чиех-Ю Хсу (Хитой Тайпейи) билан ҳисоб-китоб қилади.
Агар Сабина Хсу тўсиғидан муваффақиятли ўтиб олса, иккинчи даврада Виктория Томова билан тўқнаш келади. Болгариялик теннисчи биринчи босқичда таиландлик Варунья Вонгтеанчайни 0:6, 6:3, 6:1 ҳисобида таслим этган.
Изоҳ (0)