«Атлетико»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коке Marca нашрига интервью бериб, ҳозирги кунда дунёнинг энг яхши футболчиси ким экани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
«Криштиану Роналду — атлет, Месси эса Худо берган иқтидор соҳиби», — деди ёзда «Барселона»га ўтишдан бош тортган Коке.
Бундан аввал «Барселона» ҳужумчиси Педро ҳам Месси ҳақида илиқ фикрлар билдириб, у дунёнинг энг яхши футболчиси эканлигини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўз терма жамоалари сафида 18 ноябрь куни Англиядаги Old Trafford стадионида ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Изоҳ (0)