Бу йилги иккинчи тўлиқ Ой тутилиши бугун кузатилди, деб хабар бермоқда Vesti.ru. Ернинг табиий йўлдоши сайёра соясига кириб чиқиш жарайонида турли кўринишдаги қизил рангли ёруғлик таралиши натижасида ушбу ҳодиса «қонли Ой» деб ном олган.
«Қонли Ой»ни Жанубий ва Шимолий Америка, Австралия ва Жануби-ғарбий Осиёда кузатиш мумкин бўлган. Шунингдек, Россиянинг Узоқ Шарқ ва Сибирь ҳудудларида ҳам кузатилган. Бундан ташқари, шимолий яримшарда Ойнинг Уран сайёрасини тўсиб қўйишини кузатиш имкони туғилгани олимларда катта қизиқиш уйғотган.
Аввалроқ, АҚШнинг NASA космик агентлиги Ой тутилишини тўғридан-тўғри трансляция қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)