«Вонгфонг» деб номланган ўта кучли тайфун Япон архипелаги томон яқинлашмоқда ва ҳафта охирида Япония шарқий қирғоқларига етиб келади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Япония метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, шамол тезлиги тўфон марказида 45 метр/секунд, кучайган вақтда 60 метр/секундга тенг бўлади. Тахминларга кўра, тўфон жума куни энг жанубдаги Окинава оролларига етиб келади, кейин эса мамлакатнинг Тинч океани соҳилларига − жанубдаги Кюсю оролидан шимоли-шарқдаги Хонсю оролигача етиб бориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, якшанба ва душанба кунлари Япониянинг марказий қисмига «Фанфон» тўфонининг ёпирилиши натижасида 6 киши ҳалок бўлган ва 4 киши бедарак йўқолган, 1,9 миллион киши эвакуация қилинган; қуруқлик транспорти ҳаракатида узилишлар бўлиб, 607 та авиарейс бекор қилинган эди.
Изоҳ (0)